Фабио Каннаваро мазкур баҳсда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Владимир Назаров.
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Шерзод Насруллаев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алижонов, Алибек Давронов, Жаҳонгир Ўрозов, Умар Эшмуродов, Дилшод Саитов.
Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой, Абдурауф Бўриев, Азизжон Ғаниев, Ҳожимат Эркинов, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Азиз Турғунбоев, Остон Ўрунов, Руслан Жиянов.
Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев, Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.
Кувайтга қарши йиғиннинг биринчи қисмида иштирок этган бир қатор футболчиларга дам берилиб, янги футболчилар жалб этилди.
Маълумот ўрнида, Аббос Файзуллаев Уругвайга қарши баҳсни ўтказиб юборади. У Кувайтга (2:0) қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, 21-дақиқада захирага олинган эди.
ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг шифокорлар шундай қарорга келишган.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 13 октябрь Мелака шаҳридаги «Ҳанг Жебат» стадионида Тошкент вақти билан соат 17:45 да старт олади.









