Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистон Республикаси ҳарбий делегациясини қабул қилди

    Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

    Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбанов Мудофаа вазирлигида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

    Унда генерал-лейтенант Баҳодир Курбанов Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларга алоҳида тўхталиб, келгусида унинг доираси янада кенгайтирилишига ишонч билдирди. Шунингдек, учрашув давомида ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам мисли кўрилмаган босқичларга кўтарилгани таъкидланиб, мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатларининг ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

    Муҳокамалардан сўнг Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

    Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбанов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.

    Ташриф давом этмоқда.

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates