Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринда

    БМТ Бош Ассамблеясининг 2010 йил 3 июндаги резолюциясига асосан 20 октябрь — Бутунжаҳон статистика куни деб эълон қилинган.

    Мазкур резолюцияга кўра, БМТ барча аъзо мамлакатларни, халқаро ва минтақавий ташкилотларни, илмий тадқиқот институтларини, оммавий ахборот воситаларини, расмий статистиканинг барча фойдаланувчиларини ушбу кунни кенг байрам қилишга, шу билан бирга, статистик маълумотларнинг очиқ, холис ва ҳаққонийлигини таъминлашга чақиради.

    Мамлакатларнинг миллий статистика тизимини ривожланганлик даражасини баҳолаб борадиган Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да Ўзбекистон 67,8 балл билан 154 та давлат орасидан 61-ўринни эгаллаган.

    Халқаро валюта жамғармасининг кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимида 24 та йўналиш бўйича 422 турдаги Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистик кўрсаткичлар тўпламларини эълон қилиб борилиши йўлга қўйилди.

    Давлат статистика қўмитаси томонидан БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда Миллий Барқарор Ривожланиш мақсадларига эришишни мониторинг қилиш бўйича веб-сайт (nsdg.stat.uz) ишлаб чиқилиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишга туширилган.

    Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 13 мингдан ортиқ маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.

    “Open data Inception” ташкилотининг маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон 99 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади.

    Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory — ODIN) Ўзбекистон Республикаси 2020 йилда 63 баллни тўплади ва рейтингда 125 та позицияга кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

    Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (stat.uz) энг юқори —“Платина” (PLATINUM) даражага эришган.

    Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (stat.uz)да 20 та бўлимда 279 та жадвал кўринишида 2 миллиондан зиёд статистик кўрсаткичлар тўплами ва метамаълумотлар эълон қилиб келинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates