Рейтингнинг кучли бешлигидан Россия (ZASPORT), Ўзбекистон (7SABER), Қирғизистон (BIGSER), Беларус («Solo-Pinsk») ҳамда Қозоғистон (JOMA) Олимпия терма жамоалари либослари жой олди. Журнал мутахассислари, бир вақтнинг ўзида учта мамлакатнинг спорт либослари дизайнида замонавий яшил-мовий ранглар уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланган.
Дарвоқе, «Cosmopolitan Russia» рейтинги Олимпия делегацияларининг тантанали формасига эмас, балки аниқ спорт турларига тегишли либосларига қараб аниқлаган.
Ўзбекистон Топ-5 рейтингда Россиядан кейин 2-ўринни эгаллади, дея хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги.