Ўзбекистон Осиё кубоги-2027 га даъвогарлик қилмоқда

    Спорт 1 июл 2020 3427

    Осиё футбол конфедерациясининг маълумотига кўра, беш мамлакат 2027 йилда футбол бўйича Осиё кубогини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда.

    30 июнь турнирни ўтказиш учун ариза топшириладиган охирги кун эди. 1 июль куни ОФК қитъанинг асосий мусобақасини ўтказиш истагини билдирган футбол федерациялари рўйхатини эълон қилди: булар Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон.

    Энди мамлакатлар ўзларининг аризалари бўйича батафсил маълумотни тайёрлашлари керак.

    Қирғизистон миллий жамоаси ўз тарихида биринчи марта футбол бўйича 2019 йилда БААда ўтказилган турнирда, Осиё кубогининг финал қисмида 1/8 финалга қадар етиб боришга муваффақ бўлди.

    2023 йилда Осиё кубоги Хитойда бўлиб ўтади.

    Ундаги асосий талаблар:

    - халқаро аэропортдан узоқ бўлмаган, 200 км гача бўлган камида иккита шаҳар,

    - камида 8 та стадион,

    - стадионнинг минимал сиғими - гуруҳ босқичи ўйинлари (очилиш учрашувидан ташқари), 1/8 финал ва чорак финал ўйинлари учун - 20 000, ярим финал учун - 40 000, очилиш ва финал ўйинлари учун - 50.000 бўлиши керак.

    - камида 2500 люкс ёритиш мосламалари ва бундан ташқари 30 та беш юлдузли меҳмонхона асосий талаблардан саналади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates