Ўзбекистон-Озарбайжон Қўшма ҳукуматлараро комиссиясининг 11-йиғилиши бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 2 август 2022 1522

    Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров раислигида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг (ҲК) 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда асосий вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва таълим муассасалари, шунингдек икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

    Йиғилишда инвестициявий, саноат, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.

    Қутлов сўзларида икки мамлакат делегациялари раҳбарлари Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг самимий ва ишончли муносабатлари туфайли мустаҳкамланиб бораётган икки томонлама ҳамкорликнинг жадал, барқарор юксалиб бораётган хусусиятини қайд этди. Муштарак мақсадлар кесишадиган йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ўзаро интилиш таъкидланди.

    Хусусан, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси муҳокамаси доирасида Бард шаҳри яқинидаги 6 та туманда кластерлар ташкил этиб, ипак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Евлах пилот агропарки ва Агдам саноат паркида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Тошкент шаҳрида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш, кимё саноати, энергетика, нефть ва газ соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор масалалар бўйича келишиб олинди.

    Фақатгина 2021 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 40 фоиздан ошгани, жорий йил бошидан эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан яна 62 фоизга ўсгани айтилди. Ўзаро савдони жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон-Озарбайжон Ишбилармонлар кенгаши йиллик йиғилишини ва ўзаро савдо миссияларини ўтказиш амалиёти жорий этилади.

    Жорий йил июнь ойида олий даражадаги музокаралар доирасида белгиланган алоҳида устувор йўналишлар қаторида ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳам белгиланди. Ушбу йўналишдаги амалий тадбирларни муҳокама этиш жараёнида томонлар жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида Ҳудудларнинг биринчи форумини, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг турли вилоятларидаги ишлаб чиқарувчилар кўргазмасини ташкил этишга келишдилар.

    Транспорт-логистика салоҳиятини рўёбга чиқариш доирасида Транс-Каспий йўналиши бўйича икки томонлама ва транзит ташиш ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттириш, шунингдек, жорий йил июнь ойида энг юқори даражада имзоланган халқаро автомобиль транспорти шартномаси доирасида ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Учрашув давомида маданий-гуманитар муносабатлар доирасидаги ҳамкорлик, икки томонлама туристлар оқимларни ошириш ва таълим соҳасида тажриба алмашиш, шу жумладан икки мамлакат университетлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшма «Йўл харитаси», Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари ўртасида Ўзаро англашув меморандуми, Озарбайжон Республикаси иқтисодий зоналарни ривожлантириш агентлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзтекстилсаноат» Уюшмалари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандумлари юридик кучга эга бўлди. Тадбир давомида эришилган барча келишувлар делегациялар раҳбарлари томонидан имзоланган йиғилиш якуний баённомасида ўз аксини топди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates