Ўзбекистон Панамани йирик ҳисобда мағлуб қилди: 6-1

    Футбол бўйича U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги учинчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Панамани йирик ҳисобда (6:1) мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

    Бугун бўлиб ўтган учрашувнинг илк қисми тенг курашлар остида ўтди. 21-дақиқада панамалик футболчи Эстевис Лопес пенальти ишлаб олди, аммо уни голга айлантира олмади — дарвозабон Иброҳим Шокиров аниқ ҳаракати билан тўпни қайтара олди.

    Иккинчи бўлимда устунлик бутунлай ўзбекистонлик ўсмирлар томонига ўтди.

    48-дақиқада Абубакр Шукруллаев ҳисобни очди, 52-дақиқада Садриддин Ҳасанов фарқни оширди.

    67-дақиқада Сайфиддин Содиқовнинг голи ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

    Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида заҳирадан майдонга тушган футболчилар ҳам фаол иштирок этишди — Жамшидбек Рустамов, Асилбек Алиев ва Абдусамад Саидов тўп киритишга муваффақ бўлди.

    Панама термаси фақат битта жавоб тўпи билан чекланди.

    Натижада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панамани 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юқори кайфиятда якунлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates