Ўзбекистон полвонлари дзюдо бўйича Тбилиси "Катта дубулға" турнирида 3 та медални қўлга киритишди

    Аёллар ўртасида кечган баҳсларда Диёра Келдиёрова (-52 кг) барча рақибаларини мағлуб этиб олтин медалга сазовор бўлди.

    Грузия пойтахти Тбилисида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири ўтказилди, деб хабар бермоқда.

    Қувонарлиси, ушбу халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учта медални қўлга киритишди.

    Жумладан, аёллар ўртасида кечган баҳсларда Диёра Келдиёрова (-52 кг) барча рақибаларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

    Эркаклар ўртасидаги басҳларда эса дастлаб Обидхон Нўмонов (-73 кг) кумуш медали билан тақдирланди.

    Мусобақанинг охирги кунида +100 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган курашда юртдошимиз словакиялик Мариус Физелдан устун келди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates