Ўзбекистон Президенти Анқарага борди

    Ҳукумат 6 июн 2024 1747

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркияга расмий ташриф билан борди.


    Пойтахтнинг “Эсонбуға” аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

    Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

    Ташриф дастурига мувофиқ, илк бор икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates