баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон Президенти БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

    Ҳукумат 16 июл 2021 2123

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги юқори даражали халқаро конференция тадбирларида иштирок этаётган БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди.

    Давлатимиз раҳбари БМТ институтлари билан кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ташкилот мамлакатимиздаги ислоҳотларга кўмаклашаётгани учун миннатдорлик билдирилди.

    Ольга Алгаерова Ўзбекистон Президентига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва юксак ҳурмат-эҳтиром сўзларини етказди.

    Мамлакатимизнинг глобал майдондаги нуфузи ортиб бораётгани, халқаро ҳамжамият Ўзбекистон етакчисининг, шу жумладан Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини кучайтириш бўйича ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

    Ижрочи котиб Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси қабул қилинганини ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари учун БМТ Махсус комиссиясидаги (СПЕКА) раислигини юксак баҳолади.

    Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИК ўртасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва пандемия оқибатларини енгиб ўтиш борасида, жумладан, иқтисодиёт, савдо ва транспорт, инновациялар, экология ва бошқа соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    No date selected
    August 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates