Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда аввал эришилган келишувларга мувофиқ қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида, шу жумладан, тоғ-кон саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, туризм, қурилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Нажиб Савирис юртимиз иқтисодиётига Миср инвестицияларини кўпайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрлигини билдирди.