Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ҳукумат 24 июл 2021 2169

    24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

    Суҳбат аввалида Элбоши давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

    Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва кенг кўламли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларнинг амалга оширилишини давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

    Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистонда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates