Ўзбекистон Президентининг мақоласи Қувайтда чоп этилди

    Қувайтнинг етакчи "Ал-Анба" газетаси ва оммабоп “Q8 Press” электрон нашрининг веб-саҳифасда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали концептуал мақоласи босилиб чиқди.

    Ушбу мақола ШҲТнинг Самарқандда ўтадиган саммити, ташкилотнинг тарихи, аҳамияти ва салоҳияти, мақсад ва вазифалари, шунингдек, унинг доирасидаги ҳамкорликнинг асосий тамойиллари тафсилотларига бағишланган.

    Мақолада Ўзбекистоннинг ШҲТ иштирокчиси ва амалдаги раиси сифатидаги устуворликларига алоҳида эътибор қаратилган.

    “Бизнинг асосий шиоримиз – “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади”. Уни амалда рўёбга чиқариш йўлида Ташкилотни янада кучли ва халқаро ҳамкорларимиз учун янада жозибадор бўлишига эришиш учун жиддий ҳаракат қилдик”, деб ёзади нашр давлатимиз раҳбари билдирган фикрлардан иқтибос келтирар экан.

    Ушбу мақола Россия, Малайзия, Покистон, Эрон, Туркманистон ва бошқа қатор давлатларнинг оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates