Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланади

    Воқеа-ҳодисалар 5 декабр 2022 2413

    Вазирлар Маҳкамасининг "Атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, 2022 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Нукус шаҳрида Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилади.

    Шунингдек, М Ерниязовнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади, ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоб-альбом чоп этилади. Нукус шаҳри “Жеке терек” маҳалласидаги М.Т. Ерниязов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилади.

    Таниқли сиёсатшунос ва олимлар ҳамда нуронийлар иштирокида хотира тадбирлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates