"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўл лойиҳаси муҳокама қилинди

    Транспорт 5 май 2021 1374

    "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоконференцалоқа форматида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги хабар берди.

    Онлайн учрашувда Хитой томонидан тақдим этилган лойиҳани молиялаштириш модели, йўналишлар ва дала тадқиқотларини мувофиқлаштириш ҳамда 2021 йилга мўлжалланган уч томонлама ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.

    Вазирлик маълумотига кўра, тадбирда Қирғизистон транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Г. Абдралиева, Хитой ислоҳотлар ва тараққиёт давлат қўмитаси хорижий капитал ва хорижий инвестициялар департаменти бош директорининг ўринбосари Ч.Чипинг ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари A.Мўминов иштирок этган.

    Учрашувда томонлар ушбу лойиҳани молиялаштириш ва темир йўл қуриш йўналишларини белгилаш масаласида батафсил келишиш кераклигини таъкидлади.

    Эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, техник ишчи гуруҳ билан келишилган ҳолда темир йўл ҳаракатини мувофиқлаштириш ва дала тадқиқот ишларини олиб бориш масаласи ҳақида аниқ қарор эълон қилинади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates