Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

    Халқаро ҳамкорлик 16 ноябр 2020 1050

    Ўзбекистон раҳбариятининг фармойишига асосан юборилган навбатдаги гуманитар юк Қирғизистон пойтахтига етиб келди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукуматига таяниб Спутник хабар қилди.

    Юкларни қабул қилиш маросимида Қирғизистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Эльвира Сурабалдиева COVID-19га қарши кураш чоралари доирасида кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

    «Бу коронавирус инфекциясига қарши курашга қаратилган биринчи гуманитар ёрдам эмас. Шуни таъкидлашни истардимки, қийин дамда Ўзбекистон томонининг қўллаб-қувватлаши жуда ўз вақтида бўлмоқда ва бу мамлакатлар ўртасидаги чинакам қардошлик муносабатларининг далилидир», — деди Сурабалдиева.

    Тиббий юк таркибидан ҳимоя кийимлари ва кўзойнаклари, бир мартали ишлатиладиган ниқоб ва қўлқоплар, дори воситалари, COVID-19ъни аниқлаш тестлари, шприцлар ва томизгичлар(капелница) ўрин олган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июль ойида ҳам Ўзбекистон Қирғизистонга умумий оғирлиги саккиз тонна бўлган гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партиясини юборганди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates