Унда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишда субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини кенг жорий этиш, соҳага киритилаётган инвестициялар ва бу борада ташкил этилган Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги фаолияти бўйича батафсил маълумот берилди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги йўналишида хизматлар кўрсатиш бўйича Малайзия тажрибасини ўрганиш, мазкур соҳада ушбу мамлакат мутахассислари ва агрономларини Ўзбекистонга жалб этиш ва икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида томонлар малайзиялик қишлоқ хўжалиги мутахассилари ва агрономларини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек, Малайзия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида Англашув меморандумини имзолаш имкониятларини ўрганииш бўйича келишувга эришдилар.