Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Туркия Республикаси Ички ишлар вазири билан учрашди

    Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди.

    Жорий йилнинг 28 июль куни Туркия Республикаси Ички ишлар вазири С.Сойлунинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Миллий гвардиянинг Туркия Полицияси ва Жандармерияси билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди.

    Дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга, қўшма амалий тренинг ва курслар сонини оширишга, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди.

    Миллий гвардия

    Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates