баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12210.60 сўм
  • 136.28 сўм
  • 10315.62 сўм

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари тайинланди

Молия 16 сентябр 2020 63

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги №ПҚ- 4822 Қарорига асосан Қурбанмурат Холмуратович Тапаров Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қурбанмурат Тапаров 1978 йилда Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1999 йилда Қарши давлат университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва 2012 йилда Рицумейкан Университетларини (Япония) тамомлаган. 

К.Тапаров ўз фаолиятини 1999 йилда Қашқадарё вилояти молия бошқармасининг 1-тоифали иқтисодчиси лавозимида бошлаган.

2003 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоби жамғармасининг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий етакчи инспектори сифатида, кейиначалик, ушбу бошқарманинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг тузилиши ва ижро этилиши устидан назорат олиб бориш бўлими бош иқтисодчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2017-2018 йилларда - Молия вазирлиги Ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва кейинчалик бошқармаси бошлиғи. 

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида ишлаб келган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида самарали фаолият юритган.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

No date selected
September 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
Use cursor keys to navigate calendar dates