Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Қозоғистон ҳарбий делегациясини қабул қилди

    Ҳарбий 22 ноябр 2021 2281

    Бугун, 22 ноябрда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қозоғистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Мурат Бектанов бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

    Учрашувда томонлар мудофаа соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, уни янада кучайтириш борасида фикрлар билан алмашдилар.

    Хусусан, Қозоғистонда бўлиб ўтган «Қалқон-2021» ҳамда Ўзбекистонда давом этаётган «Ҳамкорлик-2021» қўшма ўқувларининг аҳамияти, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик масалаларига атрофлича тўхталиб ўтишди.

    Мулоқот давомида қардош халқларнинг бирдамлиги, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates