Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Саудия Арабистонида бўлади

    Ҳукумат 15 август 2022 4451

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

    Ташриф дастурига мувофиқ, Жидда шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади.

    Музокаралар кун тартибидан мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, молия соҳаларида ва маданий-гуманитар йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

    Алоҳида эътибор “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, тиббиёт, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга қаратилади.

    Саммит якунида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

    Ташриф дастурида Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашувлар ҳам кўзда тутилган.

    Саудия Арабистонига давлат ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари барча мусулмонлар учун муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиши кутилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates