Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти режалаштириляпти

    Бизнес 19 июл 2021 1836

    Сўнгги йилларда тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни кескин ошиб, тадбиркорлик фаолияти барча соҳа, туман, қишлоқ ва маҳаллаларгача кириб борди. Шу муносабат билан, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

    Жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган
    ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Сизнинг мурожаатингиз мамлакатимиз тараққиёти учун ниҳоятда муҳим ва бу имкониятни бой берманг! Фаол бўлинг!

    Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, ёки Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

    Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;
    Veb-sayt: www.chamber.uz;
    Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
    Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
    E-mail: info@chamber.uz;
    Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates