Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди

    Долзарб 6 январ 2022 574

    Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

    Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.

    Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.