Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида давра суҳбати бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 16 август 2022 656

    Маълумки, 2022 йил 8 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари иштирокида мазкур ҳужжат мазмунига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Агентлик вакиллари Қонуннинг мақсадлари, моҳияти ва қўлланиш соҳалари ҳақида тақдимот ўтказди. Таъкидланганидек, мазкур Қонун 118 мингдан ортиқ киши фаолият юритадиган давлат хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

    Қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматининг принциплари давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги, қонунийлик, адолатлилик, халққа хизмат қилиш, давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, холислик, профессионаллик, компетентлик ва бошқалар.

    Ҳужжатда давлат фуқаролик хизматига кириш тартиби ва шартлари ифода этилган ҳамда биринчи марта давлат хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, давлат хизматчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги, мустаҳкамлаб қўйилган.

    Қонунда давлат хизматида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Давра суҳбати доирасида дипломатларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates