Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иккита идоралараро битимлар имзоланди

    Молия 14 апрел 2021 753

     Жорий йилнинг 14 апрелида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иккита идоралараро битимларга имзо чекилди. 

    Шу жумладан:

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси давлат рўйхатга олиш, кадастр ва картография федерал хизмати ўртасида Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикасига давлат кадастр баҳолаш тизимини яратиш бўйича беғараз техник ёрдам кўрсатиш юзасидан Шартнома;

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Молия вазирлиги ўртасида Россия Федерацияси томонидан солиқ маъмурияти тизимини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига беғараз техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида Шартнома имзоланди.

    Имзоланган шартномалар Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикасига солиқ маъмурияти тизимини ривожлантириш, шу жумладан кўчмас мулкка солиқ солишни такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини яратиш мақсадида бепул техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битим (2019-2020) доирасида амалга оширилган ишларнинг давоми бўлиб хизмат қилади, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates