Ўзбекистон Республикаси вакили халқаро конвенциянинг ижро этувчи органи аъзоси этиб сайланди

    Долзарб 12 феврал 2021 2471

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий комиссияси раҳнамолиги остида 1975 йил ноябрь ойида Женева шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси кўриб чиқилган. Ушбу конференция қатнашчиларининг кўпчилик овози билан халқаро юк ташиш қонун-қоидалари қабул қилиниб, шундан буён у асосий универсал транзит тизимларидан бири бўлиб қолмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ушбу конвенцияга 1996 йил 28 мартда аъзо бўлди. Ушбу конвенциясининг асосий ғояси ва принциплари кўплаб бошқа транзит тизимларини асоси ҳисобланади. Шу билан бирга, у бевосита ёки билвосита халқаро транспортда юк ташишга тўлиқ ва автомобилда юк ташишда қисман соддалаштиришда нафақат Европа ва Ўрта Шарқда, балки Африка ва Лотин Америкаси минтақаларида ҳам ёрдам бермоқда.

    Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Конвенцияга аъзо 77 та давлатлар ўртасида ТИР Карнет китобчаларидан энг кўп фойдаланадиган давлатлардан бири ҳисобланади ва бу борада 6 ўринни эгаллайди. Республикамиз ҳудудида халқаро ташувларни амалга ошираётган ҳар учинчи автомобиль транспорти ТИР Карнет китобчаси асосида ташувларни амалга оширади.

    ТИР Карнет китобчаси – божхона мақсадларида фойдаланиладиган, товарларни автомобиль транспортида халқаро ташиш учун мўлжалланган
    ва кафолат билан таъминланган халқаро юк-кузатув ҳужжати ҳисобланади.

    Жорий йил 11 февраль куни Конвенциянинг Ижро этувчи кенгаши аъзолигига сайловлар ўтказилди.

    Конвенцияга мувофиқ, Ижро этувчи кенгаш – Конвенциянинг назорат органи ҳисобланиб, ТИР Карнет китобчалари асосида амалга ошириладиган халқаро ташувларда қатнашадиган барча томонларни Конвенция қоидаларига риоя қилишини таъминловчи транспорт ва божхона соҳасидаги нуфузли орган ҳисобланади.

    Ўтказилган сайловларда 54 та давлатларнинг вакиллари қатнашган бўлиб, Ижро этувчи кенгашнинг 9 та аъзолари сайланди. Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасидан илк маротаба Конвенциянинг Ижро этувчи кенгаши аъзолигига 2021-2022 йиллар учун Давлат божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Кабулов Рустам Кахрамонович сайланди.

    Шунингдек, ушбу орган аъзоси сифатида Ўзбекистон вакилидан ташқари қўйидаги номзодлар сайланди:

    1. Сергей Амельянович (Россия Федерацияси);
    2. Мостафа Аяти (Эрон Ислом Республикаси);
    3. Марко Чампи (Италия);
    4. Пиерри-Джин Лабори (Европа Комиссияси);
    5. Хуго Ричард Майер (Австрия);
    6. Фарид Валиев (Азербайджан);
    7. Пинар Ялчин Бастирмачи (Туркия);
    8. Каролин Зуидгист (Нидерландия).
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates