«Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури» имзоланди

    Халқаро ҳамкорлик 23 сентябр 2021 1146

    Пойтахтимизда Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат дастури» имзолашга бағишланган видеоконференцалоқа шаклидаги тадбир бўлиб ўтди.

    Унда Олий Мажлис Сенати раиси, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева, Халқаро меҳнат ташкилоти масъуллари, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси раиси ва бошқалар иштирок этди.

    Т.Нарбаева Ўзбекистон Республикасининг Муносиб меҳнат бўйича 2014-2020 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури муваффақиятли амалга оширилгани ҳамда Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги самарали ҳамкорликни асоси бўлганлигини таъкидлади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда 2014 йилдан буён юртимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, фуқаролар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада яқин ҳамкорликда қатор ишларни амалга ошириб келинаётгани, ушбу йўналишдаги ишларни тизимли йўлга қўйишда «Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури»нинг қабул қилингани ва амалга оширилгани таъкидланди.

    Дастурда мамлакатда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро меҳнат нормаларини амалиётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганига эътибор қаратилди.

    Бу борада Халқаро меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорлик қилинаётгани, ушбу ташкилотнинг 18 та, шу жумладан, 8 та асосий ва 4 та директив конвенцияси ратификация қилингани Ўзбекистон меҳнат қонунчилигини халқаро меҳнат стандартларига мослаштириш ва такомиллаштиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.

    Учрашувда «Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури» имзоланиб, ижрога йўналтирилди ҳамда дастурнинг амалиётга татбиқ этилишида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишилиб олинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates