Ўзбекистон Россия туризм форумида ҳамкор давлат сифатида иштирок этади

    Туризм 29 июл 2022 1313

    Ўзбекистон 4–7 август кунлари Москвада «ВДНХ» (Выставка достижений народного хозяйства — халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси) саноат майдонида бўлиб ўтадиган «Путешествуй!» («Саёҳат қил!») туризм форумида ҳамкор давлат сифатида иштирок этади.

    Мазкур тадбир Росконгресс жамғармаси томонидан Туризм федерал агентлиги (Ростуризм) ва ВДНХ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Форум Рус География Жамияти ва Россия Туроператорлари Ассоциацияси (АТОР) кўмагида бўлиб ўтади.

    Маълумот учун, 2022 йил март ойида туристлар оқимини биргаликда ошириш бўйича ҳаракат режаси имзоланганди. Хусусан, Россия ва Ўзбекистонда Туризм йилини ўтказиш, «Буюк ипак йўли» туризм йўналишини ривожлантириш ва ҳоказолар режалаштирилган.

    «Биз форум ташкилотчилари сифатида бу йил Ўзбекистон ҳамкор давлат эканидан фахрланамиз. Бу бой тарихга ва қадимий меъморий обидаларга эга мамлакат. Сўнгги йилларда кўплаб россияликлар Ўзбекистонни алоҳида эътироф этяпти. Форум меҳмонлари Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, йўналишлари ва инфратузилмаси билан яқиндан танишади. Бундан ташқари, улар Тошкентнинг энг яхши ошпазлари томонидан тайёрланган паловни татиб кўриш имкониятига эга бўлади, — деди Росконгресс жамғармаси директори ўринбосари Владимир Затинайко.

    Форумда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Milliy PR-markazi» ДУК, «Uzbekistan Airways » Миллий авиакомпанияси, «OʼZSHAROBSANOAT» АЖ вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар билан биргаликда бир вақтнинг ўзида иккита стендни тақдим этади: бизнес-стенд ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд.

    Бизнес-стенд 55-павильонда жойлаштирилиб, унда мамлакатимизнинг янги манзиллари ва сайёҳлик йўналишлари намойиш этилади. Шунингдек, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети вакиллари туризм соҳасида таълим олиш имкониятлари ҳақида сўз юритадилар. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стенд 55-павильонга туташ ҳудудда жойлаштирилади.

    Бу ерда Ўзбекистон делегацияси томонидан ҳунармандларнинг ишлари, ўзбек миллий таомлари, сайёҳликнинг турли кўринишлари ҳақида маълумотлар тақдим этилади, шу билан бирга, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган шароблар дегустацияси (татиб кўриш маросими) ва ҳунармандчилик буюмларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади.

    Шунингдек, форум доирасида Россия Федерацияси давлат ташкилотлари вакиллари билан музокаралар ўтказиш, Россия туризм саноати субъектлари билан B2B форматида учрашувлар ташкил этиш ҳамда ялпи муҳокама ва конференцияларда иштирок этиш режалаштирилган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates