баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон Россиядан ўнта метро поездини сотиб олади

    Транспорт 7 апрел 2021 135

    “Тошкент метрополитени” УК ва “Метровагонмаш” AЖ (Россия Федерацияси) ўртасида ўнта метро поездини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Дастлабки 5та метро поездларини (4-вагонли версияда) етказиб бериш шу йилнинг ёз ойида амалга оширилади.

    Тошкентда илк бор ўтказилаётган “ИННОПРОМ-2021” халқаро саноат кўргазмасида Aрманистон, Беларус, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Франсия, Чехия, Япония каби давлатлардан 300дан ортиқ саноат компаниялар вакиллари ва ишбилармонлар делегациялари иштирок этмоқда.

    “Ўзбекистоннинг энг йирик саноат ҳафталиги” кўргазмасида ишбилармон доиралар ва бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорлик, истиқболли лойиҳалар, келажакдаги ўзаро алоқалар ва ҳ.к. бўйича қатор келишувлар имзоланди.

    Мазкур тадбир Тошкент метрополитени учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Кўргазмада "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов бошчилигида "Россия экспорт маркази" AЖ раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди. Давра суҳбатида ҳамкорлик масалалари ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди, дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" хабарида.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги ПҚ-4943-сонли “Тошкент метрополитенининг ер усти линияси учун ўнта метро поездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК ва “Метровагонмаш” AЖ (Россия Федерацияси) ўртасида ўнта метро поездни (40та вагон) 52,85 млн. еврога сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.

    Жорий йилнинг 5 апрелида Халқаро саноат кўргазмасида мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида кредит келишуви имзоланди. Келишувни имзолаш маросимида "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ бошқарув раисининг ўринбосари – “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси бошлиғи О.Худойқулов ва “Россия экспорт маркази” AЖ бош директори В.Никишина иштирок этди.

    Кредитларни молиялаштириш “Ривожланиш ва ташқи иқтисодий ишлар банки” давлат корпорацияси (30,40 млн. евро) ва Россиянинг экспорт-импорт банки (22,40 млн. евро) манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

    Лойиҳа доирасида жалб қилинган кредитларни қайтариш, шунингдек, улар бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

    Келишувга биноан, замонавий ва мамлакатимиз иқлимига мослаштирилган дастлабки 5та метро поездларини (4-вагонли версияда) етказиб бериш шу йилнинг ёз ойида амалга оширилади. Қолган 5та поезднинг келиши эса (шунингдек, ҳар бирида 4 та вагон) 2021 йил охиригача олиб келиш режалаштирилган. Янги метро вагонларининг эксплуатация жараёни 30 йилгача.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates