Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Корея импортчилар ассоциацияси ўртасида учрашуви бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 22 октябр 2020 1138

    22 октябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Корея импортчилар ассоциацияси (КОИМА) ўртасида икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: Корея импортчилар ассоциацияси 1970 йилда Корея Республикаси ҳукуматининг қарори билан ташкил этилган бўлиб, у кореялик импортчилар, дистрибюторлар, хорижий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар вакиллари ассоциацияси ҳисобланади. Ассоциациянинг асосий мақсади товарлар, хом ашё ва хизматлар импортини енгиллаштиришдир.

    Учрашув давомида иштирокчилар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашни янада кенгайтириш масалалари билан танишдилар.

    Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув икки мамлакат тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга, хусусан, халқаро савдо учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

    Маълумот учун: Ўзбекистонда 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, корейс компаниялари капитали иштирокида 863 корхона мавжуд бўлиб, Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.

    Корея Республикаси Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард 449 миллион долларни ташкил этди. (2019 йилнинг шу даврида - 1,8 миллиард доллар), шундан Ўзбекистон экспорти 29 миллион долларни ташкил этади. (2019 йилнинг шу даврида - 64,7 миллион доллар), Кореянинг импорти эса 1 миллиард 420 миллион долларни ташкил этди. (2019 йилнинг шу даврида - 1,7 миллиард доллар), деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.