Ўзбекистон шифокорлари Озарбайжонда ўтказилган трансплантология курсларида иштирок этишди

    Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Фарғона вилоятидан бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар Озарбайжон пойтахтидаги Республика диагностика марказида интенсив буйрак трансплантацияси курсларида иштирок этишди.

    Ўқув давомида нафақат Озарбайжонда, балки хорижий мамлакатларда ҳам таниқли бўлган тиббиёт фанлари доктори Рашад Шолан ва унинг ҳамкасблари трансплантация соҳасидаги илғор билим ҳамда тажрибаларини ўзбекистонлик шифокорлар билан ўртоқлашдилар.

    Ушбу курсларнинг муҳим жиҳати шундаки, Ўзбекистон вакиллари назарий билимлар билан бирга амалий тажриба ҳам орттиришди. Хусусан, вакилларимиз олтита буйрак трансплантацияси операциясида бевосита иштирок этишди.

    Ўқув якунида Ўзбекистондан келган шифокор ва ҳамшираларга тегишли сертификатлар топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates