Ўзбекистон спортчилари матонат ва жасорат тимсоли

    Инсон иродаси уни ҳаёт синовларида тоблайди, сабр билан жамиятда ўз ўрнини топишга ундайди. Матонат эса эзгулик ила мақсад сари дадил интилишга, бу йўлдаги барча қийинчиликларни мардонавор енгишга куч бағишлайди. Япония пойтахти — Токио шаҳрида бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз Ватан ва миллат шарафини шаҳду шиддат билан ҳимоя қилди.

    Юртдошларимиз уларнинг ҳар бир ўйинини катта иштиёқ билан кузатиб, қўллаб-қувватлаб турди. Спортчиларимиз эришган натижа эса, албатта, қувонарли. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 162 давлат орасида XVI Паралимпия ўйинларини 16-ўрин билан якунлади. Спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари юртимизда катта тантана билан кутиб олинди ва Президентимиз томонидан муносиб рағбатлантирилди. Биз мазкур жараён тафсилотлари ҳақида Ўзбекистон паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон ТОШХЎЖАЕВ билан суҳбатлашдик.

    — Спортчиларимизнинг тарихий ғалабаси юртдошларимиз қалбига ғурур ва ифтихор бағишлади. Ҳар қандай муваффақият истак, ишонч ва меҳнат эвазига келади. Суҳбатимиз аввалида, юртимизда спорт соҳасини ривожлантириш ҳамда спортчиларнинг ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнлари ҳақида гапириб берсангиз.

    — Сўнгги беш йилда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, спортчиларимиз жаҳон ареналарида юқори натижаларга эришиб, мамлакатимиз нуфузини юксалтиришига катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, юртимизда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, уларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, жамиятга мослашувчанлиги учун қулай шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда қатор қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Президентимизнинг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Эътиборли жиҳати, мамлакатимизда спорт соҳаси, жумладан, параспорт турлари бўйича терма жамоалар учун жуда катта имкониятлар эшиги очилди. Бир сўз билан айтганда, юртимизда паралимпия ҳаракати ривожланиши учун ҳуқуқий база пайдо бўлди. Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлови билан Ўзбекистон паралимпия қўмитаси томонидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, аниқ мақсад асосида янги тизим яратилди. Мазкур тизим билан паралимпиячиларимиз нуфузли мусобақага жиддий ҳозирлик кўрди ва яхши натижалар кўрсатди. Спортчиларимизнинг машғулотларни талаб даражасида ўтиши учун мураббийлар, шифокорлар, диетологлар, психологлар таркиби шакллантирилиб, спорт базаларида зарур ва қулай шароитлар яратилди. Бу каби ишонч ва ғамхўрликка жавобан спортчиларимиз тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида ўз сўзини айтди.

    — Бугун дунёда пандемия вазияти ҳар бир йўналишга ўз таъсирини кўрсатиб улгурди. Токио Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирокини ҳар биримиз ҳаяжон билан кузатдик. Мана шундай синовли жараёнда жамоа қандай бирлаша олди?

    — XVI паралимпия ўйинларида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳар бир спортчимизни чин маънода жасорат ва матонат соҳиби, дейишимиз мумкин. Гарчи ўйинларда рекорд даражада йўлланмани қўлга киритган бўлсак-да, лекин айрим вазиятлар сабаб 3 нафар дзюдочимиз ва етакчи атлетларимиз, афсуски, мусобақаларда қатнаша олмади. Шу сабаб кутилган натижалар анча пастлаб кетди. Медаллар борасида режалаштирган ва ғолиб ликка асосий даъвогар сифатида кўрилган атлетларимизнинг аксарияти ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, бор имкониятларидан унумли фойдалана олмади. Натижада медалларга даъвогар бир нечта спортчимизнинг 5 йиллик меҳнати натижаси намойиш этилмай қолди, бу ҳолат делегациянинг умумий кайфиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Умуман олганда, матонатли спортчиларимиз ҳар икки жабҳада ҳам астойдил кураш олиб бориб, кўзлаган мақсадларига эришди. Паралимпиячиларимизнинг Токио майдонларидаги азму шижоати, шашту шиддати туфайли жаҳондаги миллионлаб спорт ихлосмандлари Ўзбекистоннинг куч-қудратига, халқимиз салоҳият ига яна бир бор тан берди. Қўлга киритилган ютуқларда, албатта, спортчиларнинг ўқув-машғулот йиғинларини мунтазам ўтказиши учун яратилган шароит, тажриба ва маҳоратини ошириши, паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган нуфузли мусобақаларга қатнашиши йўлидаги имкониятлар, ғамхўрлик ва эътибор алоҳида аҳамият касб этади.

    — Давлатимиз раҳбарининг юксак эътибори туфайли бугун мамлакатимизда хотин-қизлар спортига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу эътиборнинг самараси Паралимпия ўйинларида яққол намоён бўлди. Шундай эмасми?

    — Албатта, бугун юртимизда хотин-қизлар саломатлиги, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун қулай имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Қизларни болаликдан спортга қизиқтириш ва жалб этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаганингиздек, бунинг самараси нуфузли мусобақада мамлакатимиз жамоаси таркибидаги хотин-қизлар қўлга киритган муваффақиятлар билан намоён бўлди. Натижага кўра, 19 медалнинг 11 тасини қизларимиз қўлга киритди. Шу пайтгача юртимиз спорти тарихида бундай кўрсаткич қайд этилмаган эди. Қизларимизнинг бу ғалабаси спортимиз тарихида мисли кўрилмаган воқеага айланди. Умид қиламизки, бу анъана давом этади.

    — Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари тантанали кутиб олинди. Делегация аъзолари бу жараённи кутганмиди?

    — Янги Ўзбекистонга янги ғалабалар келтирган музаффар спортчилар пойтахт аэропортида муносиб кутиб олинди. Юзлаб ватандошларимизнинг чемпионларни шарафлаш учун пойтахт кўчаларига чиққани, қўллаб-қувватлагани барча спортчиларни қувонтирди. Шахсан Президентимиз таклифи билан жамоамиз аъзолари “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи олдида буюк меросимиз ва аждодларимиз орзу-истаги бўлган мажмуада пара лимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари иштирокчилари, уларнинг ота-оналари самимий муборакбод этилди ҳамда ғолиб ва совриндорларга Президент совғалари топширилди. Албатта, бундай эътибор уларга катта рағбат беради. Шу ўринда таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг “Янги Ўзбекистон” боғида тақдирланишида ҳам рамзий маъно бор. Чунки бу ғолиблар — янги Ўзбекистон мевалари. Улар келгуси мусобақаларда ҳам Ўзбекистон шарафини астойдил ҳимоя қилади.

    — Президентимиз Шавкат Мирзиёев XVI Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини қабул қилиб, уларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлади. Учрашувда миллий паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида ҳам қатор ташаббусларни илгари сурди. Мазкур учрашувга ҳам тўхталсак.

    — Паралимпия оиласида янги саҳифа очилди. Давлатимиз раҳбари ҳузурида бўлиб ўтган маросимда делегациямиз аъзолари юксак ҳурмат билан кутиб олинди. Тантанадаги кўтаринкилик ғолиблик шоҳсупасидаги ҳаяжондан баланд бўлди. Чунки давлат раҳбарининг шахсий эътирофи, халқимиз эҳтироми — олий бахт, бебаҳо мукофот. Аввал бу каби эътибор кузатилмаганди. Маросимда Президентимиз спортчиларни самимий табр иклади. Уларнинг дунё аренасидаги қаҳрамонликларига алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу юқори натижалар янги Ўзбекистоннинг янги ғалабалари сифатида эътироф этилди. Мустақиллик байрамига бағишланган тантанада Шавкат Мирзиёев паралимпиячиларимизга ўз ишончини билдириб, уларни олқишлаб, муваффақият тилаган эди. Шукрки, жамоамиз қийин вазиятда ҳам бир бўлиб ҳаракат қилди, оғир вазиятдан чиқиб кетишда ўзларида куч топа олди.

    Президентимизнинг паралимпиячиларни “жасорат ва матонат тимсоли” дея эътироф этиши ёшларни руҳлантирди, бизнинг кўнглимизни фахрга тўлдирди. Бундан ташқари, мазкур йиғилишда мураббийлар меҳнати, уларнинг фаолияти катта эътиборга муносиб кўрилиши, янги Ўзбекистон фарзандлари учун янги тизим ишлаб чиқилиши, вилоятларда паралимпия бўлимларини ташкил этиб, спорт мактабларида имконияти чекланган ўсмир-ёшлар учун алоҳида бўлимлар фаолияти йўлга қўй илиши вақти-соати келгани, қишки спорт турларига ҳам алоҳида эътибор берилиб, спортчилар учун шароитлар яратилиши ҳақида сўз борди.

    — Учрашувда “Матонат мактаби” ташкил этилиши ҳақида ҳам айтилди. Бу мактаб фаолияти қандай йўлга қўйилиши кутилмоқда?

    — Президентимиз юртимизда “Матонат мактаби” ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш зарурлигини таъкидлади. Ушбу мактаб вакиллари бўлган етакчи параспортчилар ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, ёшларни ирода ва сабрли бўлишга ундаши, Ватанга хизмат қилишга бел боғлаши, ҳаёт тўсиқларидан мардонавор ўтиши борасида ўрнак ва намуна кўрсатиши кераклигини айтди. Албатта, бу борада янги тизим асосида тез орада ёшлар фикрини ўзгартирадиган, маънавиятни шакл лантиришга хизмат қиладиган янги лойиҳаларни ишлаб чиқишни замон тақозо этмоқда.

    — Президентимиз фармонига мувофиқ XVI Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, мураббийлар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Маросимда ушбу мукофотларни давлат раҳбари ўз эгаларига тантанали топширди. Бу эътироф ва мукофот эса ўз ўрнида сизга катта масъулият ҳам юклайди.

    — Давлатимизнинг бундай эътирофи, кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик, албатта, янада юқори марраларга эришишда куч, мадад бағишлайди. Э ътирофга муносиб бўлмоқ юрт фарзандининг қалб тўридаги эзгу ниятидир. Биз бу эътироф ва ишончни оқлашга, Президентимиз ва халқимиз учун а стой д ил хизмат қилишга тайёрмиз. Насиб қилса, янги Ў збекистон обрў-эътиборини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда биз янгича қараш, белгилаб берилган вазифаларни бажариш устида изланишимиз керак, чунки замон шиддат билан ўзгармоқда. Эртанги кунимиз учун бугундан қадам ташлашимиз жуда муҳим. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, янги тизим биз учун катта замин бўлиши керак. XVI ёзги Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз намоён қилган маҳорат, шижоат ва матонат — катта жасорат. Мазкур мусобақада паралимпиячиларимиз спортнинг 8 тури бўйича иштирок этган бўлса, 2024 йили Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XVII паралимпия ўйинларида спорт турлари географиясини кенгайтириб, бундан-да юқори натижаларга эришишга, янги Ўзбекистон довруғини жаҳонга ёйишига интиламиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates