Ўзбекистон тажрибаси Жанубий Кореяда намойиш қилинди

    Шу кунларда Жанубий Кореяда Африка ва Осиё-Тинч океани минтақалари божхона маъмуриятлари учун “Божхона соҳасида ваколатли иқтисодий операторлар тизимини ривожлантириш ва божхона салоҳиятини мустаҳкамлаш” мавзусига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

    Жаҳон божхона ташкилотининг мазкур мамлакатдаги Божхона инсон ресурсларини ривожлантириш минтақавий институтида 13-маротаба ташкил этилган ушбу халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

    Тадбир иштирокчилари Жанубий Кореяда ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ҳамда ушбу йўналишда амалиётга жорий этилган ахборот тизимлари билан танишишгани баробарида Инчеон шаҳридаги Импорт Карго марказида ҳам бўлишди.

    Семинар доирасида Давлат божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви ва назоратини ташкил этиш бош бошқармаси катта инспектори Фарҳод Болтабоев мавзу юзасидан Ўзбекистон тажрибаси ва қўлга киритилган натижалар бўйича кўргазмали тақдимотни ўтказди.

    Тақдимот муҳокамалари давомида иштирокчи давлатларнинг кўплаб вакиллари ваколатли иқтисодий операторлар йўналишида Ўзбекистон тажрибасига алоҳида қизиқиш билдиришди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates