Ўзбекистон таълим жараёнига хорижий тажрибани жорий этиш бағишланган I халқаро таълим форуми ўтказилди

    Мамлакатимизда 2 март 2021 1377

    Пойтахтимиздаги Инҳа университетида Ўзбекистон таълим жараёнига хорижий тажрибани жорий этиш долзарб масалаларига бағишланган I халқаро таълим форуми бўлиб ўтди.

    Форумнинг мақсади олий ўқув юртларида аккредитация, лицензиялаш ва кредит-модул тизимини жорий этиш бўйича университетлар ўртасида тажриба алмашишдан иборат бўлди. Унда 200 нафарга яқин меҳмон, мамлакатимиздаги 50 та университет ректорлари иштирок этди.

    Ялпи мажлис ва давра суҳбатлари давомида ўқув жараёнини янгилаш, аккредитациядан ўтиш, кредит-модул ўқитиш тизимига ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

    Университетларнинг бу борадаги тажрибаси, мавжуд ўқитиш моделларини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди.

    Тадбир доирасида мунозаралар ва суҳбатлар ташкил этилди.