Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сербия Президентининг маслаҳатчиси ва Сербия ташқи ишлар вазири билан учрашувлар ўтказди

    Халқаро ҳамкорлик 13 октябр 2021 356

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммитида иштирок этиш учун Белградга (Сербия) ташрифи доирасида Сербия Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Татяна Ёвич ҳамда Сербия ташқи ишлар вазири Никола Селакович билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    ТИВ томонидан маълум қилинишича, учрашув мобайнида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, БМТ, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама шаклдаги ўзаро алоқалар юзасидан фикр алмашилди.

    Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Сербия юбилей учрашувининг ташкилотчиларидан биридир.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бошчилигидаги делегация жорий йил 11-12-октябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммитида иштирок этди ва маъруза қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates