Ўзбекистон текбол федерацияси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди

    Спорт 17 апрел 2021 424

    Яқинда ташкил этилган Ўзбекистон текбол федерацияси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди ва ўзининг расмий фаолиятини бошлади.

    Федерациянинг ушбу ҳужжатини Миллий олимпия қўмитаси бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси Ойбек Қосимов қабул қилиб олди.

    Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Жорий йилнинг ўзида текбол бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши режалаштирилган.

    Текбол 2014 йилда венгриялик икки футбол фанати томонидан ўйлаб топилган бўлиб, асосчилари собиқ профессионал футболчи Габор Боршани ва дастурчи Виктор Хусар ҳисобланишади. У футбол ва стол теннисининг уйғунлашган кўриниши ҳисобланади.

    Март ойида Халқаро текбол федерацияси раҳбарияти юртимизга ташриф буюриб, ушбу спорт тури бўйича катта тақдимот ўтказган ва уни мамлакатимизда оммалаштириш йўлида Халқаро текбол федерацияси, Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

    Ана энди ушбу спорт тури бўйича терма жамоамиз йирик халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Шубҳасиз, мамлакатимизда бу каби қизиқарли спорт турларининг ортиб бориши соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлида аҳамиятли.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates