Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 10 та медални қўлга киритди

    Таълим 16 май 2022 1486

    Пойтахтимизда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган 56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА.

    Президент таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, кеча пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

    Тантанали маросимда Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси доирасида дунёнинг 16 мамлакатидан иқтидорли ёшлар ҳамда кимё илмининг энг йирик намояндалари Ўзбекистонга ташриф буюрганини, бу том маънода маърифат ва билимлар байрамига айланганини таъкидлади.

    Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова навбатдаги Халқаро Менделеев олимпиадасининг юртимизда ўтказилиши мамлакатимиз тарихида алоҳида из қолдирганини таъкидлади. Aзалдан маърифатга бешик бўлган юртимиз бугун яна бир бор илм аҳлини бирлаштирди.

    Ўтган бир ҳафта давомида турли мамлакатлардан ташриф буюрган 100 нафарга яқин истеъдодлар нафақат ўзаро куч синашишди, балки билим ва тажрибаларини оширишиб, янги дўстлар орттиришди. Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Тошкент, Самарқанддаги қутлуғ қадамжоларни зиёрат қилдилар.

    – Бу йилги медаль соҳиблари орасида бешта давлат вакили бор, – деди Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси ташкилий қўмитасининг раиси, Москва давлат университети кимё факультети декани Степан Калмиков. – Қолаверса, анъанавий тарзда кучли натижа кўрсатаётган жамоалар ҳам, олтин медаль соҳиблари орасида янги келганлар ҳам бор. Aйниқса, Ўзбекистон терма жамоасини табриклашни истар эдим. Aйни пайтда мамлакатда таълим соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Халқаро олимпиаданинг кўплаб иштирокчилари олтин, кумуш, бронза медаллари, махсус дипломлар, сертификатлар билан тақдирландилар.

    Халқаро олимпиаданинг 10 нафар иштирокчиси - россиялик 5 нафар ўқувчи, Туркия, Исроил, Беларусдан бир нафардан ўқувчи олтин медалга муносиб топилди. Улар орасида Ўзбекистондан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азимжон Жамолов ҳам биринчи ўринга лойиқ топилди. Олимпиаданинг мутлақ ғолиблигига ҳамда Россия Фанлар академияси академиги Валерий Лунин номидаги махсус пул мукофотига россиялик Игнатий Тарабрин муносиб топилди.

    Олимпиада Ўзбекистон терма жамоаси жами 10 та медални (1та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза) қўлга киритди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates