Ўзбекистон Сингапур билан таълимни рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради

    Халқаро ҳамкорлик 14 октябр 2020 900

    Ўзбекистон элчиси Қаҳрамон Шокиров Сингапурнинг «SixClouds Pte. Ltd» компанияси асосчиси Ричард Вун ва ушбу компаниянинг ривожланиш бўйича директори Бенсон Леком билан музокаралар ўтказди.

    «SixClouds Pte. Ltd» Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги таркибига кирувчи мактабларда 5 йил давомида бешинчи синфдан саккизинчи синфгача математика ва инглиз тилини ўқитиш учун мультимедиа дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш каби қатор лойиҳаларни амалга ошириб келяпти. Шунингдек, «SixClouds Pte. Ltd» раҳбариятининг 2019 йил Наманган вилоятига сафари давомида имзоланган ўзаро Англашув меморандуми доирасида Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари ва ўқитувчиларининг интеллектуал кўникмаларини (дизайн, анимация) ривожлантириш бўйича тўққиз ойлик ўқув курслари ташкил этилди. Икки лойиҳанинг қиймати беғараз ёрдам шаклида 2 миллион 150 минг долларга тенгдир.

    Тадбир давомида Сингапур вакиллари ва республикамиздаги шериклар билан қўшма лойиҳаларни онлайн режимда амалга оширишни бошлаш бўйича ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

    Шу муносабат билан Ричард Вун Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари учун дизайн соҳасида оптималлаштирилган, 6 ҳафталик ўқув дастурларини тақдим этди.

    Дастур республикамизнинг истеъдодли ёш рассомларига рақамли санъат ва ижод соҳасида техник кўникмалар бўйича билим ва амалий кўникмалар бериш, рақамли технологиялар соҳасида миллий дизайнерларни тайёрлаш, талабаларнинг ўқишларини тўхтатмасдан ва рақамли санъат дунёсида ўзларининг мавқеини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини оширишга қаратилган.

    Талабаларга сўровномалар Сингапур томонидан сараланганидан сўнг дастурда иштирок этишларга рухсат берилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Эслатиб ўтамиз, Сингапур бир неча йил давомида PISA (халқаро баҳолаш дастури) рейтингининг юқори қисмида ўрин олиб келяпти. 2019 йилда «SixClouds Pte. Ltd» Ўзбекистон элчихонаси кўмаги билан Тошкентда ўз ваколатхонасини очган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates