Ўзбекистон U-23 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

    "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони соҳиби Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.

    Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз ўз вақтида икки карра Осиё чемпионлигига эришган, икки марта ёшлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида иштирок этган.

    Р.Ҳайдаров 2014-2015 йиллари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида, 2015-2017 йиллар терма жамоада фаолият юритган. 2018 йил ёшлар терма жамоаси устози сифатида қитъа чемпионлигини қўлга киритган. 2023 йил Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионлигига эришган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates