Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашувида қандай масалалар кўтарилди?

    Халқаро ҳамкорлик 16 октябр 2021 631

    Бугун, 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

    Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Афғонистон Ислом Амирлигининг Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилик қилдилар.

    Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

    Инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш тармоғи ҳамда «Термиз – Мозор-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашувлар натижасида муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.

    Афғонистон делегацияси Ўзбекистон томонига самарали музокаралар ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates