Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Инвестициялар 30 август 2022 2154

    Жорий йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев видеоконференсалоқа тарзида Бирлашган Араб Амирликларининг энергетика ва инфратузилма вазири Сухейл Муҳаммад ал-Мазруи билан музокаралар ўтказди.

    Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий муносабатларнинг кенг кўламли масалалари, шунингдек, стратегик шериклик ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди.

    Томонлар савдо-иқтисодий соҳада, шунингдек, анъанавий ва муқобил энергетика, логистика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва туризм йўналишларида жадал ривожланаётган ҳамкорликни мамнуният билан қайд этдилар.

    Музокаралар давомида инвестициялар соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда қўшма инвестиция портфели умумий қиймати 3 миллиард долларга яқин бўлган 17 та лойиҳадан иборат.

    Эълон қилинган капитали 1 миллиард долларни ташкил этувчи Ўзбекистон-БАА қўшма инвестиция компанияси фаолиятининг натижалари юқори баҳоланди. Компания бугунги кунда 100 миллион доллардан кўпроқ маблағни ўзлаштирган. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг Мубадала ва Така компаниялари томонидан Талимаржон ИЕСнинг мавжуд блокларини хусусийлаштириш ва негизида янги энергия блокларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан Тошкент шаҳрида ҳуқуқий битимлар имзолашга тайёргарлик кўриш муддатлари муҳокама этилди.

    Музокаралар якунида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида конструктив фикр алмашишни давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates