Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан онлайн учрашув ўтказди.
Таъкидланишича, учрашувда ҳамкорликнинг сиёсатдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча жабҳалари муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки томонлама муносабатларимизни янада ривожлантиришга қаратилган ва биргаликда ҳал этишимиз лозим бўлган асосий вазифалар белгиланган “Йўл харитаси”ни имзоладик”, деб ёзади Саидов.