Ўзбекистон ва Корея ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлик

    Халқаро ҳамкорлик 22 октябр 2020 861

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Корея истеъмолчилар агентлиги (Кorea Consumer Agency) ўртасида видеоконференция орқали учрашув бўлиб ўтди.

    Ушбу учрашув икки томон ўртасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар асосида тажриба алмашиш учун платформа сифатида хизмат қилди ҳамда қўшма лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш жоизки, ўзбек ва корейс томонлари ўз фуқароларининг учрашув қатнашчилари мамлакатлари ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида суҳбат олиб боришди.

    Шунингдек, Aгентлик директори идоралар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик умумий ҳаракатларини бирлаштириш ва истеъмолчилар учун шароитларни яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоя даражасини ошириш бўйича самарали ишларни таъминлашини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates