Ўзбекистон ва Латвия Қишлоқ хўжалиги вазирликлари стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

    Агросектор 27 октябр 2021 828

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш» ҳамда «Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини сертификатлаш ва синаш» марказлари Латвия Республикасининг «Сертификатлаш ва синаш маркази» билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолади.

    Ҳужжатда ҳамкорликни кучайтириш, органик қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш бўйича корхоналарни баҳолаш тизимини ривожлантириш йўлида хизмат қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, машина-агроускуналарини синаш жараёнлари ҳамда иш муҳити параметрларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш масалалари кўзда тутилган.

    «Яқинда Латвия Сертификатлаш ва синаш маркази 110 ёшга тўлди. Биз ўзбекистонлик ҳамкасблар билан 2014 йилдан буён дўстона муносабатларни ўрнатганмиз ва бугун ушбу алоқаларни ҳужжатлар орқали янада мустаҳкамладик. Меморандумни имзолаш жараёнида икки мамлакат ҳукумат вакиллари иштирок этишди. Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан тўпланган тажриба ва билимларимизни баҳам кўрмоқчимиз, ҳамкорлик самарали ва қизиқарли бўлишига аминмиз», – дея таъкидлади Латвия Республикаси Сертификатлаш ва синаш маркази раҳбари Антанас Макаревичиус.

    Меморандум доирасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда ишчи гуруҳларни шакллантириш, сертификатлаш бўйича лабораториялар ва органлар негизида, хусусан,

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш» ҳамда «Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини сертификатлаш ва синаш» марказларида органик маҳсулотларни сертификатлашни такомиллаштириш режалаштирилган.

    «Меморандумда белгиланган вазифаларни амалга ошириш органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тартибга солувчи сифатли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишга, «органика» ишлаб чиқаришни баҳолаш механизмларини, Ўзбекистонга олиб кирилаётган қишлоқ хўжалиги технологияларини бошқариш ва синаш тизимларини ривожлантиришга имкон беради» – деб таъкидлади Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Анвар Жуманов.

    Шунингдек, Латвиянинг етакчи мутахассислари билан биргаликда тренинглар, илмий анжуманлар, семинар ва симпозиумлар ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates