Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги идоралари ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Кеча Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Миср Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлиги ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Онлайн тарзда бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистон томонидан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўринбосари Алишер Тўраев, Миср томонидан – вазир маслаҳатчиси Саад Наср бошчилигидаги гуруҳлар вакиллари иштирок этди.

    Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, ўсимликлар карантини, ветеринария, пахтачилик, уруғчилик бўйича илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб бориш масалаларини муҳокама қилди.

    Миср томони Ўзбекистонда етиштирилган узум ва гилос маҳсулотлари учун мамлакат бозорини очиш жараёнлари якунланганини маълум қилди. Қайд этилишича, тегишли рухсатнома Ўзбекистон томонига яқин кунларда тақдим этилади. Шунингдек, анор, олма, олхўри ва бошқа меваларнинг техник маълумотлари кўриб чиқилмоқда.

    Йиғилишда пахтачилик, уруғчилик ва ветеринария йўналишларида Ўзбекистон ҳамда Миср мутахассисларининг бой тажрибаси эътироф этилди. Шу боис томонлар билим ва кўникмалар алмашувини йўлга қўйиш, тадқиқот ва изланишлар олиб бориш икки давлат манфаатларига хизмат қилишини тасдиқлади.

    Тадбир натижасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тренинглар, ўқув курслари, конференция ва форумлар ташкил этишга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида ўзаро сафарларни ташкил этиш, пахта ва буғдой стратегик маҳсулотларининг янги навларини биргаликда яратиш тўғрисида ҳам бир тўхтамга келинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates