Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар натижалари

    Халқаро ҳамкорлик 23 сентябр 2021 784

    Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган «B2B» учрашувлари иккала томон тадбиркорлари учун жуда фойдали бўлди.

    Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 миллион долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома ва меморандумлар имзоланди.

    Шартномалар қурилиш, саноат, ишлаб чиқариш, таълим, текстиль маҳсулотларини етказиб бериш каби турли тадбиркорлик соҳаларини қамраб олган бўлиб, Ўзбекистоннинг «Ташпулат Строй Инвест» МЧЖ ва Қирғизистоннинг «Sky Industrial Group», Hyundai Construction», «Lift Sky Elevators» номли компаниялари ўртасида қурилиш молларини етказиб бериш, Иссиқкўл вилоятида коттеджлар ва биноларга лифт ўрнатиш бўйича умумий суммаси 7 миллион долларга тенг катта қийматли шартномалар айниқса аҳамиятли.

    Ўзбекистоннинг «MUINOK TOUR» ва Қирғизистоннинг «АСТРА КИРГИЗИЯ» корхоналари ўртасида имзоланган меморандум иккала томон давлатлари учун туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги муҳим қадам бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates