Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандаги божхона пости сентябрда очилади

    Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона постининг қурилиш ишлари жадаллашди.

    Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Кодиров «Учқўрғон» чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

    Эслатиб ўтамиз, "Учқўрғон" чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берди.

    Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    Мазкур чегара божхона постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates