Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

    Ҳукумат 17 ноябр 2021 3050

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  17 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    Амалий ҳамкорликни илгари суриш, энг аввало, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа устувор йўналишларда узоқ муддатли кооперация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бундан ташқари, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳим экани қайд этилди.

    Икки мамлакат ҳукуматлари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва аниқ дастурлари ишлаб чиқилиши юзасидан келишувга эришилди.

    Давлат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates