Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни жадал кенгайтиришга интилмоқда

    Халқаро ҳамкорлик 5 декабр 2021 1139

    Жорий йил 4 декабрда Нур-Cултон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Қозоғистон Республикаси Бош вазири А.Мамин билан учрашди.

    Музокаралар чоғида сиёсий, инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

    Муштарак вазифаларни ҳал қилиш ва ўзаро келишувларни амалга оширишда икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди.

    Бўлажак олий даражадаги ташриф арафасида ўтказилган қўшма тадбирлар, жумладан, III Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ҳамда Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилишининг натижадорлиги таъкидланди. Мазкур тадбирлар Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг кенг кўламли кун тартибини муҳокама қилиш ва қатор масалалар бўйича аниқ келишувларга эришиш имконини берди.

    Томонлар ҳозирги вақтда ишлаб чиқилаётган ва икки томонлама инвестициявий, саноат савдо ҳамкорлиги шаклини белгиловчи бир қатор янги ҳужжатларни қисқа муддатларда тасдиқланишини қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

    Ҳукуматлараро ва идоралараро даражада биргаликда ўрганишни талаб қиладиган қишлоқ хўжалиги, инфратузилмавий ривожланиш, транспорт ва логистика соҳасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Улар бўйича икки мамлакат манфаатларига жавоб берадиган ўзаро мақбул ечимлар ишлаб чиқилди.

    Мулоқот чоғида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ўзаро етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр ва таклифлар алмашилди.

    Музокаралар якунида қўшма ташаббуслар ва ҳамкорлик дастурларини илгари суриш юзасидан ҳамкорлик қилишнинг навбатдаги қадамлари белгиланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates