Ўзбекистон ва Қозоғистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради

    Таълим 24 декабр 2021 4824

    Жорий йил 23 декабрда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов билан ҳамкорлик бўйича янги келишувни ишлаб чиқишни муҳокама қилди.

    Икки давлат ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги аввалги келишув 1994 йилда имзоланган эди. Янгиланган ҳужжат ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

    Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов билан бўлиб ўтган учрашувда келгусидаги ўзаро ҳамкорлик имкониятлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ўртасида илгари имзоланган таълим соҳасидаги икки томонлама ва бошқа ҳамкорлик бўйича битимларни янгилаш тўғрисида келишиб олинди.

    Бахтиёр Саидов Қозоғистон пойтахтидаги қатор мактабларда бўлиб, давлат-хусусий шериклик тизими, қозоқ мактабларида аҳоли жон бошига молиялаштириш, таълим жараёнига интеграциялашган рақамли лойиҳалар билан танишди.

    Аввалроқ Ўзбекистон Халқ таълими вазири Нурсултон шаҳридаги бир қатор мактабларда бўлган, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates